Тошкентда 20 ёшли талаба каналда чўкиб кетди

19 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат мусиқа университетининг 3-курс 20 ёшли талабаси сув каналига чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хает Шамсутдинов хабар беради.

Ҳодиса Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган «Бориджар» каналида содир бўлган.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг сўзларига кўра, талабанинг жасади суд-тиббий экспертизасига юборилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар