2020-йилда ҳуқуқбузарликлар натижасида бир неча Ички ишлар ходими ишдан бўшатилган
Ўзбекистонда 2020 йилда 8 нафар ички ишлар ходими тизимдан бўшатилган, 20 нафари лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Авазбек Инамов маълум қилди.

Фото: aoka.uz
Таъкидланишича, Ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги салбий ҳолатлар акс эттирилган 201 та видеоролик ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган. Ҳудудларда ҳуқуқбузарлик содир этилишига қараб, маҳаллалар «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратилмоқда.
Шу билан бирга, 201 та видеороликдан 84 та ҳолатда ходимлар айби тасдиқланмаган ва 22 та ҳолат бўйича фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик, 9 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилган.