Бектемир тумани аҳолиси ўртасида оммавий жанжал содир бўлди
Жорий йилнинг 16 июнь куни соат 21:00 да Тошкент шаҳри Бектемир тумани аҳолиси ўртасида оммавий жанжал содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар беради.
Аниқланишича, воқеа Чашма маҳалласида содир бўлган. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабаб кўчада жанжаллашган. Натижада икки нафар фуқаро енгил даражадаги жароҳат олган. Аммо жанжални кўрган бошқа фуқаролар уларни ажратишга муваффақ бўлган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари терговга қадар текширув ўтказмоқда.