Янги авлод ташқи рекламаси. VEON AdTech ва 7Media ҳамкорлиги
VEON AdTech компанияси LED-экранларга ташқи реклама жойлаштириш бўйича етакчи агентликлардан бири бўлган «GROUP7 MEDIA» МЧЖ билан биргаликда Тошкент шаҳридаги 25 та реклама иншоотларида батафсил геоаналитик таҳлил ўтказди.
Натижалар, пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракати ҳақидаги муҳим статистик маълумотларни тақдим етди, бу еса реклама берувчиларга ўз рекламаларини керакли жойда ва керакли вақтда самарали жойлаштиришга ёрдам беради.
Катта маълумотлар таҳлили бўйича илғор методларидан фойдаланган ҳолда, VEON AdTech мутахассислари трафик ва ўтаётган йўловчилар демографияси ҳақида катта ҳажмдаги маълумотларни тўплади ва уларни таҳлил қилди. Олинган натижалар еса мақсадли аудиторияга мос реклама тақдим етишга имкон бериб, агентлик мижозларига қўшимча хизмат сифатида тақдим етилади. Реклама конструксиясиларини танлаш қандайдир тахминларга емас, балки аниқ фактларга асосланади.
Таҳлилнинг асосий кўрсаткичлари турли вақтларда ўтган пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатининг сони ва зичлиги, аудиториянинг демографик таркиби (ёши, жинси, ижтимоий-иқтисодий ҳолати), шунингдек, хатти-ҳаракатлари ва ҳаракатланиш йўналишлари бўлди. Бундан ташқари, бизнеснинг турли йўналишларидаги истеъмолчиларнинг қизиқишлари бўйича таҳлил ҳам ўтказилди. Мисол тариқасида кўчмас мулкка қизиқувчилар ва қурувчилар учун ипотека, банклар учун депозитлар ва кредитлар ҳамда онлайн харидларни келтириш мумкин.
VEON AdTech ва GROUP7 MEDIA томонидан ўтказилган геоаналитика агентлик ва унинг мижозлари учун бир қатор асосий афзаллик ва устунликларни аниқлади. Масалан, Рафиқов ва Янги шаҳар (5-шаҳар шифохонаси ёнида жойлашган екран) кўчалари кесишмасида, ўтувчиларнинг 13,8 фоизи онлайн харидларга қизиқади. Уларнинг 38,28 фоизи аёллар бўлса, 61,72 фоизи еркаклардир. Ушбу маълумотлар шуни кўрсатадики, LED-экрандаги рекламалар маркетплейслар ва онлайн-дўконлар учун жозибадор бўлиши мумкин.
Бундай таҳлил реклама жойлаштириш нуқтасини оптималлаштириш, аудиторияни тушуниш ва мижозлар билан мулоқотни яхшилашга ёрдам беради. Геоаналитика очиб берадиган уникал инсайтлар ташқи реклама самарадорлигини оширади ва бошқа реклама берувчиларга нисбатан устунликни таʼминлайди.
Шуни алоҳида такидлаш керакки, рекламанинг ҳар бир шахсга мослаштирилиши ва интерактивлиги таклиф ростдан ҳам қизиқ бўлган нуқталарда истеъмолчиларнинг еътиборини жалб қилишда реал самарали воситага айланмоқда. Бу шунингдек, осон савдо коррелияциясини ўтказишга ва реклама буджети харажатларини камайтиришга имкон бериб, реклама буджетининг шаффофлигини оширади. Келажакда еса ушбу ёндашув маркетинг ва реклама соҳасида ривожланиш ҳамда инновацияларга туртки берган ҳолда соҳадаги стандартга айланиши мумкин.
VEON AdTech хизматлари ҳақида батафсил маълумотни ушбу сайт орқали олишингиз мумкин:
Компания ҳақида
VEON AdTech — digital ва перформанcе маркетинг ҳамда замонавий реклама технологияларини, жумладан, ўзининг дастурий платформаларини ривожлантириб борувчи VEON компаниялар тармоғининг бир қисми ҳисобланади.
Компания ўз иш фаолиятида Big Data, сунъий интеллект ва мачине-леарнинг технологияларидан фойдаланади. VEON AdTech юқори аниқликдаги таргетинг хизматлари, бозор эҳтиёжларини ўрганиш ва дўконлардаги мижозлар фаоллигини ёки танланган ҳудудлардаги трафикни таҳлил қилиш хизматларини таклиф қилади. Рақамли маркетинг хизматлари ҳар қандай масштабдаги бизнесларга, шунингдек, давлат секторига ҳам мўлжалланган.
Сайт: 7media.uz
Instagram: @7media.uz
Telegram: @group_7media
Facebook: @VEONAdTech
Telegram: @VeonAdTech
Twitter: @VEON_AdTech
LinkedIn: @veon-adtech