Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми бир ҳафтага транспорт ҳаракати учун ёпилади

2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Юнусобод туманининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан ўтган 260 метр узунликдаги эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.


Шу муносабат билан, биринчи босқичида, КҲАЙнинг Туркқўрғон кўчаси билан кесишмасидан Адҳам Раҳмат кўчасигача бўлган ҳаракат йўналишининг бир томони 2024 йил 19 апрель кунидан бошлаб 7 кун муддатга ёпилади.

Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, шу вақт оралиғида ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия қилинади.Б

Янгиликлар