Тошкентда «Spark» ҳайдовчиси 2 нафар пиёдани уриб юборди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, унинг оқибатида 2 нафар пиёда турли тан жароҳатларини олган. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот ҳизмати хабар бермоқда.
Воқеа 4 июль куни соат 22:30 да Юқори Қорақамиш кўчасида содир бўлган.
Аниқлик киритилишича, «Spark» русимли машинанинг 29 ёшли ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида, пиёдалар жароҳат олиб, шифохонага етказилган, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.