Ҳиндистонда 2 поезднинг тўқнашуви оқибатида 10 яқин якиши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штатида йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди. Натижада камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 17 июнь куни «The Indian Express» газетаси хабар берди.
Ҳодиса Калкуттадан Силигуригача бўлган асосий темир йўлда содир бўлган.
«9 киши, жумладан Канчанджан эхпресс локомотив ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди, яна 25 киши жароҳат олди», — деди маҳаллий полиция вакили Абхишек Рой.
Воқеа жойига тезда қутқарувчилар, шифокорлар етиб келиб, жабрланганлар касалхонага ётқизилган.