Жиззахда 25 ёшли аёлни эри уриб, ўлдириб қўйди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида аёлнинг жасади яшаш хонадонидан топилди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.

Маълум қилинишича, аёл ва турмуш ўртоғи ўртасида доимий низолар бўлиб турган.

«Оиласида жанжал тугамаган. 2022 йилда қаттиқ жанжал бўлиб, оиламизга қайтиб келган. Унга ордер олиб берилган.

«Биз унинг ўлимини кўрмаган бўлсак ҳам 3 ёшли ўғлининг ўзи аямни дадам чўп билан урди, деб айтиб берди», дейди марҳуманинг опаси.

Уйига борганимизда, турмуш ўртоғи бизнинг оиламиз тинч дерди. Келинчак яхши аёл эди. Ҳамма жойи тоза, озода ўтирарди.

Эри эса тозаламайди деб важ қиларди. Бундан ташқари аёл билан гаплашганимизда эри уни Telegram ва Instagram’да кимлар биландир ёзишганини айтиб, жанжал қилган. Асосан рашк сабаб бўлди деб ўйлайман»,- дейди маҳалла хотин-қизлар фаоли.

Аниқланишича, марҳума турмуш ўртоғи томонидан қасддан бир неча марта уриб, тан жароҳатлар етказилиб, бўғиши оқибатида вафот этган. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар