Тошкентда эркакни кўчада калтаклаган бир гуруҳ фуқаролар қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ фуқаролар эркакни кўчада калтаклагани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ички ишлар бошқармаси ушбу видеога изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 1 июль куни соат тахминан 20:25 ларда Юнусобод тумани Ифтихор кўчасида, аввалдан ўзаро таниш бўлган фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиқган.

Аниқланишича, 1993 йилда туғилган С.К., 1987 йилда туғилган Д.К. ва 1995 йилда туғилган Х.К.лар жамоат тартибини бузиб, қасддан 1988 йилда туғилган Н.Т.ни уриб, баданига шикаст етказган.

UzNews.uz нашрининг Марказий Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг тақдим этган маълумотига таяниб ҳабар беришича, жабрланувчининг уни калтаклаган қурувчилардан қарзи бўлган. Эркак уларнинг иш ҳаққини вақтида бермагани маълум қилинган.

Жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилиб, аҳволи яхшиланганда сўнг  у ўз уйига чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчилар процессуал тартибда қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар