Жиззахда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Cоbalt» «Lacetti»га урилди

Жиззах вилояти Шариф Рашидов туманида 16 октябрь куни «Cоbalt» ва «Lacetti» тўқнашди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 03:00 атрофида Термиз–Тошкент йўлида содир бўлган. 1988 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи фуқаро «Cоbalt»ни бошқариб кетаётиб, ухлаб қолган. Оқибатда руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган бухоролик ҳайдовчи бошқарувидаги «Lacetti»га урилган.

«Lacetti» салонида бўлган 2 фуқаро ва «Cоbalt» ҳайдовчиси қовурға синиши травматик шок ташхиси билан ҳамда автомашина салонида бўлган 4 нафар йўловчи турли жароҳатлар билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган. «Lacetti» ҳайдовчиси ва машина салонида бўлган 1980 йилда туғилган фуқаро эса воқеа жойида ҳалок бўлган.

Янгиликлар