Россиядан Ўзбекистонга 20 та метро вагонлари олиб келинди

Вагонлар состави Тошкент метрополитенида ишлатилади. Бу ҳақда «Спутник»га асосланиб «Даракчи» хабар бермоқда.


Хабарга кўра, Россиядан Тошкентга тараққиёт давлат корпорацияси кўмагида 20 та янги ТМХ метро вагонлари юборилган. 

Шунингдек, йил якунига қадар яна 20 та метро вагонлари юборилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, янги вагонлардан 5 та поездларни шакллантириш кўзда тутилган.

Таъкидланишича, ВЭБ.РФ ва Тошкент метрополитени ўртасида 40 та вагон етказиб бериш бўйича кредит шартномаси апрель ойида  имзоланган ва кредит линияси ҳажми 30,4 миллион еврони ташкил этиб, у 12 йил муддатга тақдим этилган.

Янгиликлар