Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари янги лойиҳаларга старт беришди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон раҳбари Садыр Жапаров йирик ҳамкорлик лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мамлакат раҳбарлари Фарғона ва Наманган вилоятларида қуввати 400 МВт бўлган иккита қуёш электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширди. Ишлаб чиқарилган электр энергияси Қирғизистонга етказиб берилади.

Чуй вилоятида ҳам замонавий енгил автомобиллар ва савдо ускуналари ишлаб чиқарувчи завод фойдаланишга топширилди. Хусусан, у ерда «Cobalt», «Onix», «Tracker» русумли енгил автомобиллар ва юк машиналари ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, «Қора-Балта» шаҳрида тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхона замонавий ва технологик жиҳозлар билан таъминланди.

Янгиликлар