Ўзбекистонда COVID-19’дан яна беш киши вафот этди — ССВ

15 август Ўзбекистонда 877 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 15 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 143 918 (+877) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 34 нафари Андижон вилоятида,
  • 20 нафари Бухоро вилоятида,
  • 65 нафари Жиззах вилоятида,
  • 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 21 нафари Навоий вилоятида,
  • 42 нафари Наманган вилоятида,
  • 90 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 87 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 76 нафари Фарғона вилоятида,
  • 32 нафари Хоразм вилоятида,
  • 93 нафари Тошкент вилоятида,
  • 194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундн ташқари, 15 август кун давомида:

  • Жиззах вилоятида 20 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 54 нафар,
  • Навоий вилоятида 25 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 151 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 81 нафар,
  • Фарғона вилоятида 80 нафар,
  • Хоразм вилоятида 36 нафар,
  • Тошкент вилоятида 127 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 136 572 (+708) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 981 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар