Коронавирус билан кунлик касалланиш 400 нафардан камайди

2021 йил 2 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 175 267 (+388) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 18 нафари — Қорақалпоғистонда;
  • 12 нафари Андижон вилоятида;
  • 12 нафари Бухоро вилоятида;
  • 8 нафари — Жиззах вилоятида;
  • 7 нафари — Қашқадарё вилоятида;
  • 3 нафари — Навоий вилоятида;
  • 13 нафари — Наманган вилоятида;
  • 53 нафари — Самарқанд вилоятида;
  • 11 нафари — Сирдарё вилоятида;
  • 8 нафари — Сурхондарё вилоятида;
  • 42 нафари — Фарғона вилоятида;
  • 10 нафари — Хоразм вилоятида;
  • 32 нафари — Тошкент вилоятида;
  • 159 нафари — Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1247 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар