Коронавирус: 395 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

19 август Ўзбекистонда 863 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 19 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 147 322 (+863) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 92 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 41 нафари Андижон вилоятида,
  • 27 нафари Бухоро вилоятида,
  • 50 нафари Жиззах вилоятида,
  • 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 20 нафари Навоий вилоятида,
  • 39 нафари Наманган вилоятида,
  • 93 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 88 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 90 нафари Фарғона вилоятида,
  • 31 нафари Хоразм вилоятида,
  • 93 нафари Тошкент вилоятида,
  • 157 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, 19 август куни 395 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19 981 нафарга етди. Кеча уларнинг 353 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12 521 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 135 нафарга етди.

Таъкидланишича, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1008 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар