Наманганда ЙТҲ оқибатида 3-синф қиз вафот этди

Наманган вилоятида бир-бири билан тўқнашган «М-412» ва «Nexia-2» автомобиллари орасида қолиб кетган 3-синф ўқувчиси вафот этди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 4 октябрь куни тахминан соат 18:30 ларда Бурилма-Учқўрғон йўлининг 7-километрида Учқўрғон тумани Ўлжатўпи МФЙ ҳудудида содир бўлган. 3-синф ўқувчиси «М-412» русумли автомобиль ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўлига чиқиб кетган. Шу сабаб ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Қаршисидан ҳаракатланиб келаётган «Nexia-2» билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида икки машина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар