Ўзбекистонда COVID-19’га қарши неча доза вакцина қўллангани маълум қилинди

22 июнь куни Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида 55 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, 22 июнда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 55 408 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 27832 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 14996 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 12580 нафарни ташкил қилди.

Қайд этилишича, айни кунгача мамлакатда жами 2 974 317 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 1 751 204 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 1 083 274 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 139 839 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 22 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Наманган вилояти (8 541 доза),
  • Фарғона вилояти (5 704 доза),
  • Cамарқанд вилояти ( 5 101 доза)банд қилди.

Таъкидланишича, жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 350 361 доза,
  • Наманган вилоятида 348 858 доза,
  • Андижон вилоятида 337 016 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Янгиликлар