Таъкидланишича, банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.

«Янги кўринишдаги пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Марказий банк муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 5 000 сўм ва 10 000 сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2013 йил намунасидаги 5 000 сўмлик ва 2017 йил намунасидаги 10 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлиши қайд этди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталар кўриниши янгиланади, деб хабар берган эдик.