Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Сайдимқул Бегимқулов Гулистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Газета.uz

Хабарга кўра, у 2012 йилдан бугунги кунга қадар Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Таъкидланишича, депутатлар регламентга мувофиқ Гулистон туман ҳокими лавозимига Бегимқулов Сайдимқул Шойимқуловичнинг номзодини бир овоздан маъқулладилар.

Янгиликлар