Ўзбекистонда ОИТС билан касалланган қанча бемор борлиги маълум қилинди
Ўзбекистонда ОИТС билан касалланган беморлар сони ва бу касаллик ҳақидаги баъзи маълумотлар очиқланди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда республикада 45 минг нафар одам ОИТС (СПИД) билан яшаб келмоқда. Уларнинг 55 фоизи — эркаклар, 45 фоизи — аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади.
Шунингдек, таъкидланишича, ОИТС билан касалланиш кўрсаткичи юқорилиги ички миграция ҳамда аҳоли сони кўплиги ҳисобига Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятига тўғри келмоқда.