Жиззахда фуқаро келинойисини пичоқлаб ўлдирди
Бунга ўзаро жанжал сабаб бўлган, деб хабар бермоқда вилоят прокуратураси.
Маълум қилинишича, 8 август куни Зарбдор туманид фуқаро А.Н қайниукаси А.С билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида қайниукаси келинойиси А.Н.ни ошхона пичоғи билан танасининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, оқибатда фуқаро А.Н. вафот этган.
Таъкидланишича, туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.