Блогер «Asalhoney» ўз уйида ўлдириб кетилди
Ижтимоий тармоқларда «Asalhoney» номи билан танилган Асал Хўжаева ўз уйида ўлдириб кетилгани ҳақида ҳабар тарқалди.
ИИББнинг маълум қилишича, юқоридаги хабарлар рост ва блогер ўлдириб кетилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура иш олиб бормоқда.
Аввалроқ ҳам — 2022 йил январь ойида «Asalhoney» уйида пичоқлаб кетилгани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди. Ўшанда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бу ёлғон эканини маълум қилган.
Шунингдек, блогер ҳам буни инкор этиб, тириклигини таъкидлаган. У Instagram саҳифасида бу туҳмат эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу миш-мишдан кейин Telegram ва Instagram’и хабарларга тўлиб кетган.