Ўзбекистонда 15 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 15 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 /с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–9 даража, кундузи 20–22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади.