Ўзбекистонда 30 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

30 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудларида булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13–15 даража илиқ, кундузи 24–26 даража иссиқ бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда ҳарорат 12–15 даражагача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 м/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар