Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, жами 729,4 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Маълум бўлишича, республикага 2021 йилнинг 8 ойида 281,6 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинган. Импорт қилинган бензин қиймати 100 миллион долларга тенг бўлган. Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 фоизга ошган. Автомобиль бензини импорти эса 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 бараварга ошган.