Ўзбекистонда фаолият юритаётган педагоглар сони қанчалиги маълум қилинди
Ўзбекистонда фаолият юритаётган педагоглар сони қанчалиги маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жами 664 771 нафар педагоглар фаолият юритмоқда. Шундан:
- аёллар — 477 775 нафар;
- эркаклар — 186 996 нафар.
Жами педагогларнинг таълим турлари бўйича сони:
- Мактабгача таълим ташкилотларида — 106 814 нафар;
- Умумтаълим муассасаларида — 508 250 нафар;
- Академик лицейларда — 3693 нафар;
- Касб-ҳунар мактабларида — 6466 нафар;
- Коллежларда — 3685 нафар;
- Техникумларда — 3193 нафар;
- Олий таълим ташкилотларида — 32 070 нафарни ташкил этади.