Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилишга мойил қизлар рўйхати шакллантирилади
Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.
Маълум бўлишича, Халқ таълими вазирлиги ўз жонига қасд қилишга мойил, руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхатини шакллантиради, уларга тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш бўйича манзилли ишларни ташкил этади. Шунингдек, вазирлик мослаштириш бўйича намунали марказга жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини умумий ўрта таълим муассасасига жойлаштириш чораларини кўради.
Қайд этилишича, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ҳамда туманлараро намунали марказлар Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатига киритилган.