Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда ўртача қанча ойлик олиши маълум бўлди
АОКАда 8 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов Ўзбекистондан Россияга бориб ишлаётган муҳожирларнинг ўртача ойлик маоши қанчалиги ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, сўнгги вақтда Ўзбекистонда ҳам ишчиларга талаб кўтарилгани туфайли Россияда ишлашга кетиш ниятидаги фуқаролар илгаридагидан пасайган.
«Ўтган йили иш берувчилар фуқароларни 25–30 минг рубль (3,5–4 миллион сўм)га олиб кетарди, ҳозир ундай ойликда олиб кета олмаяпти. Мана, иш берувчи компаниялар 55–60 рубль (8,2–9 миллион сўм) таклиф қиляпти. Ёки 40 минг рубль (6 миллион сўм)дан паст ойликка фуқаролар деярли қизиқмаяпти. Бу ўзимизда ҳам даромад ошганидан далолат беради», — деди Эркин Муҳиддинов.
Шунингдек, вазир ўринбосари хориждан ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари йилига 5,8 миллиард доллар пул жўнатаётганини келтириб ўтди. Таъкидланишича, бу маблағнинг катта қисми МДҲ давлатларидан юборилади. usi interior