Россия олийгоҳларида таълим олаётган ўзбекистонликлар сони очиқланди

Россия олий таълим муассасаларида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар сони маълум бўлди.

Маълум бўлишича, Россия чет эллик талабалар уюшмаси президенти Вишал Шарма бу масала бўйича ўз интервьюсида гапириб ўтган. Унинг айтишича, Россия олий ўқув юртлари ва уларнинг филиалларида 43 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси таҳсил олмоқда.

Уюшма президенти, шунингдек, ўзбекистонликлар энг фаол талабалардан бири ҳисобланишини таъкидлаган. «Россияда ўзбекистонлик талабалар ўқишдан ташқари, илмий, маданий ва волонтёрлик тадбирларида иштирок этади. Бундан ташқари, улар узоқ хориждан келган болаларга рус тилини ўрганишга ёрдам беради. Бу ердаги Ўзбекистон фуқароларига кўп жиҳатдан, албатта, умумий тарих ва Россия билан менталитетнинг ўхшашлиги ёрдам беради», — деган Шарма.

Янгиликлар