Сурхондарёдаги савдо мажмуасида портлаш содир бўлди
Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо мажмуасида 7 декабрь куни чақнаш юзага келди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 03:57 атрофида шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли савдо биносида содир бўлган. Натижада бино деворлари қулаб тушган. Шунингдек, воқеа жойида юзага келган ёнғин 04:25 да ўчирилгани айтилган. Ҳодиса оқибатида 9 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келган. Унда 9 киши турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилган.
30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган.
Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очил Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.