1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Фото: Даракчи

Маълум бўлишича, Президент фармони билан 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 822 минг сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 270 минг сўм;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 минг сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 минг сўм;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 минг сўм;

Шунингдек, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 440 минг сўм этиб белгиланди.

Янгиликлар