Трамп расман АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатилди
АҚШ Республикачилар партияси Доналд Трампни президентликка номзод сифатида расман кўрсатди, деб ёзади «ТАСС».
Аниқлик киритилишича, Трамп Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун етарлича овоз тўплаган.
Доналд Трамп Огаё штатидан республикачи сенатор Жеймс Дэвид Венсни АҚШ вице-президентлигига номзод қилиб танлаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.