Қашқадарёда ЙПХ машинаси «Damas» билан тўқнашди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида йўл-патруль хизмати машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа 30 сентябрь куни Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, «Ўзбекистон» кўчасида содир бўлган. Унда 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Д. бошқарувидаги «Damas» йўл-патруль хизмати ходими Ш.Н. бошқарувидаги «Lacetti» билан тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Транспорт воситаларига эса зарар етган. Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.