Тошкентда 27 ёшли йигит онлайн қимор сабаб ўзини осиб ўлдиргани айтилди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 27 ёшли йигит онлайн қимор сабаб ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида яшовчи 21 ёшли Ш.Қ.нинг мурдаси 24 август куни соат 07:15 атрофида туманнинг Ҳасанбой МФЙдаги уйларнинг бирида дарахтга осилган ҳолда топилган. Аниқланишича, у Тошкентга 23 август куни икки таниши билан иш қидириб келган, аммо иш топа олмагач, маҳалладаги қариндошининг уйида тунаб қолган.
М.К.нинг яқин қариндошлари таъкидлашича, у ўлимидан тўрт кун олдин Қорақалпоғистонда яшовчи ота-онасининг олдига Тошкент Ахборот технологиялар университетига ўқишга киргани ва ўқиш ниятида эканини айтиб борган. Аммо отаси унинг ўқишига қарши бўлиб, ундан ишлаб пул топишни талаб қилган ва пул топмаса, ундан воз кечишини айтган.
Суд-тиббий экспертизасининг 24 августдаги хулосасига кўра, Ш.Қ.нинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан сиқилишидан келиб чиққан механик асфиксия, ўткир нафас, юрак, қон-томир етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, ички аъзолар тўлақонлиги фонида талоқнинг камқонлиги оқибатида юзага келгани, қонидан 1,3 промилли этил спирти топилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг 83-моддаси (Реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.