Қозоғистон «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди
Қозоғистон президенти Касым-Жомарт Тўқаев республика Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида «Толибон» ташкилотини террорчилар рўйхатидан чиқарганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қозоғистон замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканлигини англаган ҳолда «Толибон» ташкилотини террорчилар рўйхатидан чиқарди, — деди Тўқаев Коллектив хавфсизлик шартномаси Ташкилоти (КХШТ) парламент палаталари спикерлари билан учрашувда.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, ҳозирги босқичдаги стратегик вазифалардан бири Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб этишдир.
Қозоғистон раҳбари КХШТ давлатларининг ушбу масала бўйича келишилган позицияси муҳимлигини таъкидлаб, республиканинг Алма-Ата шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун барқарор минтақавий марказни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.