Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ғазодаги мактабга берган зарбаси оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Исроил армияси 6 июнь куни Ғазо секторидаги Нусейрат қочқинлар лагерига зарба берди. Ҳужум оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Al Jazeera», – хабар беради.
Унга кўра, Нусейратда қочқинлар жойлашган мактаб биносига Исроил томонидан ҳаво ҳужуми уюштирилган. Ҳужумда 30 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар яраланган.
Ғазо ҳукумати Исроил ҳужумини, «геноцид ва этник тозалашнинг аниқ далили» деб таърифлади.
Маҳаллий ҳокимиятнинг таъкидлашича, вайроналар тозаланганидан кейин портлаш пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони янада ортиши мумкин. Шунингдек, қурбонларнинг кўпчилиги оғир тан жароҳати олгани айтилмоқда.