Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради
Ўзбекистонда кундуз кунлари ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади ва иш ҳафтасининг охиригача давом этади.
4—7 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.
4 март куни кундузи ҳаво ҳарорати 4-9 даража илиқ бўлади, сўнг ҳафта охиригача ҳарорат 13-18 даража илиққача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси 2-5 даража совуқдан 2-5 даража илиққача кўтарилади.
Шамол асосан шарқий йўналишда бир оздан ўртачагача бўлган тезликда эсади, 8 мартда баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучаяди.
5—6 март кунлари республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
6—7 март кунлари айрим тоғли ҳудудларда, 8 мартда тоғли ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиш хавфи бор.
Тошкентда 4—7 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0-2 даража совуқдан 3-5 даража илиққача, кундуз кунлари 5-7 даража илиқдан 15-17 даража илиққача кўтарилади.
6—7 мартда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.