Россия Ўзбекистондан 10 минг қурувчи жалб қилади

Россия ҳукумати 6 октябрдаги қарори билан Ўзбекистондан 10 минг қурувчини мамлакатга жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини маъқуллади.

Лойиҳада иштирок этишни хоҳлаганлар Ўзбекистонда суҳбат ва бошқа зарур жараёнлардан ўтишлари, коронавирусга қарши эмланган ёки охирги беш ойда даволангани ҳақидаги ҳужжатни тақдим этган бўлишлари керак. Бундан ташқари, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асосларини билиш ҳам талаб қилинади.

Аввалроқ Миграция агентлиги Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида ўзбекистонликлар учун 10 мингта бўш иш ўрни таклиф этилганини хабар қилганди.

Янгиликлар