Ўзбекистонда 8 ойда қанча цемент ишлаб чиқарилгани очиқланди

Ўзбекистонда 8 ойда қарийб 8 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, республикада 2021 йилнинг январь–август ойларида йирик саноат корхоналари томонидан қарийб 8 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган. Цемент ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,2 фоизга ошган.

Цемент ишлаб чиқарувчи йирик саноат корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга ҳудудлар:

  • Тошкент вилояти — 42,8 фоиз;
  • Навоий вилояти — 32,1 фоиз;
  • Жиззах вилояти — 13,3 фоиз;
  • Фарғона вилояти — 8,2 фоизни ташкил этади.

Янгиликлар