Ўзбекистонда 2 сентябрь куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди
2 сентябрь Ўзбекистонда 689 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 2 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 158 561 (+689) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 69 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 25 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 19 нафари Жиззах вилоятида,
- 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 12 нафари Навоий вилоятида,
- 19 нафари Наманган вилоятида,
- 59 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 73 нафари Фарғона вилоятида,
- 28 нафари Хоразм вилоятида,
- 98 нафари Тошкент вилоятида,
- 224 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 74 нафар
- Бухоро вилоятида 20 нафар,
- Жиззах вилоятида 37 нафар
- Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
- Навоий вилоятида 14 нафар,
- Наманган вилоятида 55 нафар
- Сурхондарё вилоятида 21 нафар,
- Фарғона вилоятида 91 нафар,
- Хоразм вилоятида 32 нафар
- Тошкент вилоятида 105 нафар,
- Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 150 350 (+583) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 099 нафарни ташкил қилди.