Самарқанддаги боғчада ёнғин содир бўлди
Самарқанд вилояти Бағдод кўчасидаги боғчада ёнғин содир бўлди.
4 октябрь куни соат 14:36 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин содир бўлди.
Маълум бўлишича, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да етиб борган ва ёнғин соат 15:06 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 кв.м майдонда том қисми ёнғиндан зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, тарбияланувчилар бинодан ўз вақтида эвакуация қилган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.