Тошкентда ноқонуний реклама объектлари олиб ташланади
Тошкент шаҳрида ноқонуний ташқи реклама объектлари олиб ташланади, — деб хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 июнига қадар қонунийлаштирилмаган ташқи реклама объектлари пойтахт йўлларидан олиб ташланади.
Аниқлик киритилишича, демонтаж ишлари пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги «Рақамли ривожланиш» компанияси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, объектлар электр таъминотисиз қолади ва Миллий гвардия ходимлари иш пайтида жамоат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.