Янгихаёт туманида эркак аёлини пичоқлаб ўлдирди
Янгихаёт туманида эркак аёлини пичоқлаб ўлдириб қойди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида ҳабар берилади.
Қайд этилишича, эркак аёлнинг иккинчи эри бўлиб, у билан ноқонуний никоҳда яшаган. Уларнинг бир фарзанди бор эди.
«Эркак кўпинча уни рашк қиларди. Бу уларнинг биринчи жанжали эмас эди; у аёлини, шу жумладан жамоат жойларида ҳам калтаклаган. Аммо аёл ҳамма нарсани кечирар эди. Юз берган воқеа ҳақида тахминан соат 22:00 да ҳабар топтик. Бизга маълум бўлишича, эркак унга 19 марта пичоқ урган. Эркак унинг томоғини ҳам кесиб ташлаган эди», — деди гувоҳлардан бири.
Мазкур ҳолат юзасидан 11 июль куни мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Ҳозирда гумонланувчи қўлга олиниб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.