Болгарияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик эшкак эшувчилар «олтин» ва «бронза» медалларни қўлга киритди
Болгарияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган U-18 ва U-23 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари «олтин» ва «бронза» медалларини қўлга киритди, деб хабар беради НОК.
17-21 июль кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U-18 ва U-23 ёш тоифаларидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Олтин медалга U-23 ёш тоифасида К1 (байдарка) 1000 метр масофада Арина Танатмишева эгалик қилди.
Ғолиблар рўйхати:
Олтин медаль:
К1 1000 метр: Арина Танатмишева (U-23)
Бронза медаль:
С2 Х 500 метр: Беҳруз Эргашев / Муаттархон Қодиржонова (U-18)
К1 1000 метр: Шаҳризода Мавлонова (U-18)