ССВ тиббиёт ходимларига ҳижобда юришга рухсат берилганини рад этди
Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига ҳижобда юришга рухсат берилгани ҳақида маълумот берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарларни рад этди.
Таъкидланишича, соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 20 январдаги 34-буйруғига асосан тиббиёт ходимлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари таъқиқланган эди. Ушбу буйруқ бекор қилинган.
«Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас», — деб ёзган депутат.