Ўзбекистонда COVID-19’дан яна беш киши вафот этди — ССВ
Ўзбекистонда 22 июль куни коронавирус аниқланганлар сони 738 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 462 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Хабарга кўра, 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122 786 (+738) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 76 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 85 нафари Жиззах вилоятида,
- 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 17 нафари Навоий вилоятида,
- 31 нафари Наманган вилоятида,
- 78 нафари Самарқанд вилоятида,
- 28 нафари Сирдарё вилоятида,
- 77 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 65 нафари Фарғона вилоятида,
- 21 нафари Хоразм вилоятида,
- 89 нафари Тошкент вилоятида,
- 118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.
Қайд этилишича, кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
- Бухоро вилоятида 30 нафар,
- Жиззах вилоятида 66 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
- Навоий вилоятида 29 нафар,
- Наманган вилоятида 32 нафар,
- Самарқанд вилоятида 50 нафар,
- Сирдарё вилоятида 18 нафар,
- Фарғона вилоятида 35 нафар,
- Тошкент вилоятида 69 нафар,
- Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117 303 (+548) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарни ташкил қилди.