Сурхондарёда «Lacetti» 5 ёшли қизни уриб юборди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 1 октябрь куни «Lacetti» вояга етмаган қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, воқеа Қумқўрғон туманининг Ғалаба маҳалласида соат 11:30 атрофида содир бўлган. 2016 йилда туғилган қиз онаси билан танишининг уйидан чиқиб, йўлнинг нариги бетида турган отасининг машинаси томон ўтмоқчи бўлган. Қиз йўлни кесиб ўтаётган вақтда «Lacetti» уни туртиб кетган. Оқибатда қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.
Шунингдек, йўл ҳолати ўрганилганда йўл белгилари ўрнатилгани, аммо ётиқ чизиқлар мавжуд эмаслиги аниқланган.