Маълум бўлишича, давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг бошқа долзарб масалалари ва умуман минтақадаги вазиятни муҳокама қилди.

Шунигдек, Афғонистондаги бугунги нотинч вазиятга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилишича, Эмомали Раҳмон раислигида бўлиб ўтаётган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг саммити видеоанжуманида шаклида бўлиб ўтмоқда ҳамда унда Шавкат Мирзиёев ҳам Афғонистондаги юзага келган вазият, шунингдек, яқин ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан эҳтимолий таҳдидлар ва хавф-хатарларга жавоб қайтариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида меҳмон сифатида иштирок этмоқда.