Шавкат Мирзиёев Доғистондаги терактлар муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга Дербент ва Махачқала шаҳарларида содир этилган терактлар муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб телеграмма йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ўзбекистон раҳбари Доғистондаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган терактни кескин қоралади ва ушбу фожияларга қарши курашишда фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Маълумот учун, кеча 23 июнь куни кечаси номаълум шахслар Дербентдаги синагога ва черковга ҳужум қилган.

Кейинчалик Махачқаладаги йўл полицияси пости ўққа тутилгани ҳақида ҳабар тарқалган.

Қайд этилишича, 15 дан ортиқ полициячи ва бир неча тинч аҳоли ҳалок бўлган. Ҳозирда 6 нафар жангари қолга олинган.

Янгиликлар