Тошкентда газ таъминоти бошқармаси бош муҳандиси 8,5 минг доллар пора билан ушланди

Tошкент вилоятида «Ўртачирчиқ Тумангаз» газ таъминоти бошқармаси бош муҳандиси пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Маълум бўлишича, эркак нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини газ тармоғига улаш ва электрон ҳисоблагич ўрнатишга рухсат бериш эвазига 8,5 минг доллар талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туман газ таъминоти корхонаси бош муҳандиси С.С. процессуал тартибда ушланган.

Янгиликлар